Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шундай бўлса ҳам улар жангга кирдилар ва шаҳид бўлдилар. Чунки Ислом мусулмонларга то ҳалок бўлгунча ёки душманни ўлдиргунча Оллоҳ йўлида жанг қилишни буюради. Албатта, бу жанг Оллоҳ йўлидаги жиҳод бўлгани учун фойда келтирадиган тижоратдир. Оллоҳ Таоло марҳамат қилади:


إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمُ الْجَنَّةَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَ وَعْدًا عَلَيْهِ حَقًّا فِي التَّوْرَاةِ وَالإِنجِيلِ وَالْقُرْآنِ وَمَنْ أَوْفَى بِعَهْدِهِ مِنَ اللَّهِ فَاسْتَبْشِرُوا بِبَيْعِكُمُ الَّذِي بَايَعْتُمْ بِهِ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ -111,
– „Албатта Оллоҳ Таоло мўминларнинг жонлари ва молларини улардан жаннат эвазига сотиб олди - улар Оллоҳ йўлида жанг қилишиб, кофирларни ўлдирадилар ва ўзлари ҳам Оллоҳ учун шаҳид бўлиб ўлдириладилар. Бундай мўминларга жаннат берилишига Оллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини бергандир. Оллоҳдан кўра аҳдига вафодорроқ ким бор?! Эй мўминлар, қилган бу тижоратларингиздан шод бўлинг. Мана шу ҳақиқий улуғ бахтдир“. [9:111]
Шунинг учун ўлимни аниқ билиб турганликларига қарамасдан жангга кирдилар. Чунки мусулмон агар жанг қилиш керак бўлса, бу жангда ўлиши аниқ ёки аниқ эмаслигига қарамасдан жанг қилади. Жанг ва жиҳодда ишлар душманнинг оз-кўплиги ва қурол-яроғи билан ўлчанмайди, балки қанча қурбонлар берилишидан ва кутилаётган муваффақиятдан қатъий назар, ҳосил бўладиган натижалар билан ўлчанади. Мусулмонларнинг Мўътада Румга қарши уруши мусулмонлардан жангни талаб қилган эди. Лашкарбошилари қасд қилиб келишган жангга, гарчи ўлим турган бўлса ҳам, киришлари лозим эди. Демак, мусулмон ўлимдан қўрқиши мумкин эмас. Мусулмон Оллоҳ йўлида Оллоҳнинг розилигидан бошқа бирор нарсани ҳисобга олиши ҳам мумкин эмас. Расулуллоҳ с.а.в. бу қўшинни Рум давлатига ҳужум қилиш учун юбориш жуда хатарли эканини яхши билар эдилар. Лекин мўминларнинг сони оз бўлса ҳам, ўлимга парво қилмасдан жанг қилишларини кўрган пайтда Рум қўрқувга тушиб қолиши учун бу хатарга шўнғиш керак эди. Исломни қўшни мамлакатларга ёйиш ва татбиқ қилиш учун, Расулуллоҳ с.а.в. мўминларга жиҳод йўлини чизиб беришлари учун бу хатарга кириш лозим эди. Бу хатар муваффақиятли якунланди. Чунки у Табук ғазотининг дебочаси бўлди. Шунингдек, у Румга қарши шундай бир зарба бўлдики, то Шом фатҳ қилингунча Румни мусулмонларга рўбарў бўлишдан қўрқитиб қўйди.

 

76-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203